1804.5152. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл кишига ўз дугонасининг товоғини бўшатиб олиш учун унинг талоғини сўраш ҳалол бўлмайди, чунки унга нима тақдир қилинган бўлса, фақат шу бўлади», дедилар».
Изоҳ: Бу ерда кундошини ёки ўзи тегиб олиш учун бировнинг хотинини талоқ қилдириб, унга тегишли нафақани ҳам ўзиники қилиб олиш назарда тутилмоқда.
1804/5152 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا يَحِلُّ لِامْرَأَةٍ تَسْأَلُ طَلَاقَ أُخْتِهَا لِتَسْتَفْرِغَ صَحْفَتَهَا، فَإِنَّمَا لَهَا مَا قُدِّرَ لَهَا».