1816-ҳадис

1816.5219. Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг кундошим бор. Агар эрим менга бермаган нарсани берган қилиб кўрсатсам, гуноҳ бўладими?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига берилмаган нарсани берилган қилиб кўрсатган одам иккита ёлғон кийим кийган кабидир», дедилар».

Изоҳ: «Иккита ёлғон кийим кийган кабидир», яъни гуноҳи икки баробардир. Гапи ҳам ёлғон, иши ҳам ёлғон. Ўзида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатиши бир гуноҳ, бу билан ўзгага озор бериши яна бир гуноҳ.

1816/5219 - عَنْ أَسْمَاءَ رَضِيَ الله عَنْهَا أَنَّ امْرَأَةً قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ لِي ضَرَّةً، فَهَلْ عَلَيَّ جُنَاحٌ إِنْ تَشَبَّعْتُ مِنْ زَوْجِي غَيْرَ الَّذِي يُعْطِينِي؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «الْمُتَشَبِّعُ بِمَا لَمْ يُعْطَ كَلَابِسِ ثَوْبَيْ زُورٍ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш