1819.5228. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Мендан рози бўлган пайтингни ҳам, мендан ғазабланганингни ҳам биламан», дедилар. «Буни қаердан биласиз?» дедим. «Мендан рози бўлганингда «Муҳаммаднинг Робби билан қасамки, йўқ!» дейсан. Ғазабланганингда эса «Иброҳимнинг Робби билан қасамки, йўқ!» дейсан», дедилар». Мен: «Тўғри. Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, мен исмингизнигина ҳижрон қиламан», дедим».
1819/5228 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «إِنِّي لَأَعْلَمُ إِذَا كُنْتِ عَنِّي رَاضِيَةً، وَإِذَا كُنْتِ عَلَيَّ غَضْبَى وَإِذَا كُنْتِ غَضْبَى. قُلْتِ: قُلْتُ: لَا وَرَبِّ مُـحَمَّدٍ، وَإذَا كُنْتِ غَضْبَى قُلْتِ: لا وَرَبِّ إبْرَاهِيم. قَالَتْ: قُلْتُ: أَجَلْ وَاللهِ يَا رَسُولَ اللهِ مَا أَهْجُرُ إِلَّا اسْمَكَ.