1820-ҳадис

1820.5232. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Номаҳрам) аёлларнинг олдига киришдан ҳазир бўлинг!» дедилар. Шунда ансорлардан бири: «Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди. «Эрнинг қариндоши ўлимдир!» дедилар у зот».

Изоҳ: «Эрнинг қариндоши» деганда эрнинг ота‑бобоси ва фарзанларидан бошқа эркак қариндошлар, унинг хотинига номаҳрам бўлган кишилар назарда тутилган. Шу боис, аёлнинг улар билан холи қолиши, уларга шариатда аврат саналган жойларини тўсмаган ҳолда кўриниши мумкин эмас. Улар ҳақида сўралганда «ўлим», дейилиши аёл кишининг улар билан холи қолиши ўлимдек даҳшатли, хавфли деган мазмундадир, чунки уларнинг келин билан холи қолиши бошқа бегона номаҳрамларга нисбатан осон бўлади ва бунга кўпчилик бепарво қарайди. Бу ҳукмга эътиборсизлик туфайли қанчадан-қанча оилаларда хиёнат содир бўлиши, оилалар бузилиши ва бошқа кўнгилсиз ҳолатлар юз беришини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Қолаверса, Исломда фақат зинонинг эмас, балки зинонинг дебочалари, яъни бунга олиб борадиган ишларнинг, ҳатто хаёл бузилишининг ҳам олдини олиш мақсад қилинган.

1820/5232 - عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِيَّاكُمْ وَالدُّخُولَ عَلَى النِّسَاءِ». فَقَالَ رَجُلٌ مِنَ الْأَنْصَارِ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَفَرَأَيْتَ الْحَمْوَ؟ قَالَ: «الْحَمْوُ الْمَوْتُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш