1824.5251. Нофеъдан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ўз аёлини ҳайзли ҳолатида талоқ қилибди. Умар ибн Хаттоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўрабди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дебдилар: «Унга буюр, уни қайтиб олсин. Кейин уни пок бўлиб, ҳайз кўриб, сўнг пок бўлгунича ушлаб турсин. Шундан кейингина истаса, (ўзида) олиб қолади, истаса, қўл теккизмай туриб талоқ қилади. Аёлларни талоқ қилишда Аллоҳ буюрган идда ана шудир».
1824/5251 – عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ طَلَّقَ امْرَأَتَهُ وَهْيَ حَائِضٌ، عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَسَأَلَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنْ ذَلِكَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «مُرْهُ فَلْيُرَاجِعْهَا، ثُمَّ لِيُمْسِكْهَا حَتَّى تَطْهُرَ، ثُمَّ تَحِيضَ ثُمَّ تَطْهُرَ، ثُمَّ إِنْ شَاءَ أَمْسَكَ بَعْدُ وَإِنْ شَاءَ طَلَّقَ قَبْلَ أَنْ يَمَسَّ، فَتِلْكَ الْعِدَّةُ الَّتِي أَمَرَ اللهُ أَنْ تُطَلَّقَ لَهَا النِّسَاءُ».