1825.5254. Авзоъий сўзлаб берди:
«Зуҳрийдан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан қай бири у зотдан паноҳ тилаган?» деб сўрагандим, у шундай деди:
«Урва менга Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилиб, шундай хабар қилди: «Жавнлик қиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киритилиб, у зот унга яқин келганларида у: «Сендан Аллоҳнинг паноҳига қочаман», деди. Шунда у зот унга: «Дарҳақиқат, буюк бир Зотнинг паноҳига қочдинг. Аҳлингнинг олдига боравер», дедилар».
1825/5254 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ ابْنَةَ الْجَوْنِ، لَمَّا أُدْخِلَتْ عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَدَنَا مِنْهَا قَالَتْ: أَعُوذُ بِاللهِ مِنْكَ، فَقَالَ لَهَا: «لَقَدْ عُذْتِ بِعَظِيمٍ، اِلْحَقِي بِأَهْلِكِ».