1827.5260. Оиша розияллоҳу анҳо хабар қилади:
«Рифоъа Қуразийнинг аёли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Рифоъа мени талоқ қилди ва талоғимни узил-кесил қилди.* Мен ундан кейин Абдурраҳмон ибн Зубайр Қуразийга тегдим. Ундаги нарса эса бамисоли гажим, холос», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен Рифоъага қайтмоқчисан чоғи? Йўқ! Токи сен унинг мазасини, у сенинг мазангни тотмагунча (бўлмайди)», дедилар».
* Боин талоқ назарда тутилмоқда.
1827/5260 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا: أَنَّ امْرَأَةَ رِفَاعَةَ الْقُرَظِيِّ جَاءَتْ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ رِفَاعَةَ طَلَّقَنِي فَبَتَّ طَلَاقِي، وَإِنِّي نَكَحْتُ بَعْدَهُ عَبْدَ الرَّحْمَنِ بْنَ الزَّبِيرِ الْقُرَظِيَّ، وَإِنَّمَا مَعَهُ مِثْلُ الْهُدْبَةِ، قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «لَعَلَّكِ تُرِيدِينَ أَنْ تَرْجِعِي إِلَى رِفَاعَةَ؟ لَا، حَتَّى يَذُوقَ عُسَيْلَتَكِ وَتَذُوقِي عُسَيْلَتَهُ».