1832-ҳадис

1832.5305. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мендан қора танли бола туғилди», деди. Шунда у зот: «Туянг борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Уларнинг ранги қанақа дедилар. «Қизил», деди. «Ичида кулранглари ҳам борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Ўша қаердан?» дедилар. «Наслига тортган бўлса керак», деди. «Балки, ўша ўғлинг ҳам (бирор аждодига) тортгандир», дедилар».

1832/5305 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا أَتَى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، وُلِدَ لِي غُلَامٌ أَسْوَدُ، فَقَالَ: «هَلْ لَكَ مِنْ إِبِلٍ؟» قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: «مَا أَلْوَانُهَا؟» قَالَ: حُمْرٌ، قَالَ: «هَلْ فِيهَا مِنْ أَوْرَقَ؟» قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: «فَأَنَّى ذَلِكَ؟» قَالَ: لَعَلَّهُ نَزَعَهُ عِرْقٌ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш