Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
71-КИТОБ
НАФАҚАЛАР КИТОБИ
كِتَاب: النَّفَقَاتِ
(71)
1335-BOB

(1) АҲЛУ ОИЛАГА НАФАҚА ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

(1) بَاب: وَفَضْلِ النَّفَقَةِ عَلَى الْأَهْلِ

(1335)

1835.5351. Абу Масъуд Ансорийдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон киши савоб умидида ўз аҳлига нафақа қилса, бу унинг учун садақа бўлади», дедилар».

1835/5351 - عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا أَنْفَقَ الْمُسْلِمُ نَفَقَةً عَلَى أَهْلِهِ وَهْوَ يَحْتَسِبُهَا، كَانَتْ لَهُ صَدَقَةً».

Улашиш
|
|
Нусха олиш

1836.5353. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бева ва мискин учун елиб‑югурган киши Аллоҳ йўлидаги мужоҳид ёки кечаси қоим, кундузи соим (рўзадор) кабидир», дедилар».

1836/5353 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «السَّاعِي عَلَى الْأَرْمَلَةِ وَالْمِسْكِينِ، كَالْمُجَاهِدِ فِي سَبِيلِ اللهِ، أَوِ الْقَائِمِ اللَّيْلَ الصَّائِمِ النَّهَارَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш
1336-BOB

(2) КИШИНИНГ ЎЗ АҲЛИ УЧУН БИР ЙИЛЛИК ОЗИҚ‑ОВҚАТИНИ ҒАМЛАБ ҚЎЙИШИ ВА ОИЛАДАГИЛАРНИНГ НАФАҚАСИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ ҲАҚИДА

(2) بَاب: حَبْسِ نَفَقَةِ الرَّجُلِ قُوتَ سَنَةٍ عَلَى أَهْلِهِ، وَكَيْفَ نَفَقَاتُ الْعِيَالِ؟

(1336)

1837.5357. Ибн Уяйнадан ривоят қилинади:

«Маъмар менга шундай деди: «Саврий менга: «Аҳли учун бир йиллик ёки бир йил‑ярим йиллик озиқ‑овқат жамғариб қўядиган киши ҳақида эшитганмисан?» деди. Эсимга келмади. Кейин бир ҳадисни эслаб қолдим. Ибн Шиҳоб Зуҳрий уни бизга Молик ибн Авсдан, у Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, сўзлаб берган эди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Назирнинг хурмосини сотар ва ўз аҳлларига бир йиллик озиқ‑овқатни ғамлаб қўяр эдилар».

1837/5357 - عَنْ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَبِيعُ نَخْلَ بَنِي النَّضِيرِ، وَيَحْبِسُ لِأَهْلِهِ قُوتَ سَنَتِهِمْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш