1851-ҳадис

1851.5417. Урвадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша ўз аҳлидан кимдир вафот этиб, шу сабабли аёллар тўпланиб, кейин тарқашса, фақат аҳллари ва хос кишилари қолганда бир тошқозонда талбина қилишга буюрарди. У пиширилиб, кейин сарид тайёрланар ва устига талбина қуйиларди. Кейин у: «Бундан енглар, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Талбина беморнинг юрагига ҳузурдир, у бир нав маҳзунликни кетказади», деяётганларини эшитганман», дер эди».

1851/5417 – وَعَنْهَا رَضِيَ الله عَنْهَا: أَنَّهَا كَانَتْ إِذَا مَاتَ الْمَيِّتُ مِنْ أَهْلِهَا، فَاجْتَمَعَ لِذَلِكَ النِّسَاءُ، ثُمَّ تَفَرَّقْنَ إِلَّا أَهْلَهَا وَخَاصَّتَهَا، أَمَرَتْ بِبُرْمَةٍ مِنْ تَلْبِينَةٍ فَطُبِخَتْ، ثُمَّ صُنِعَ ثَرِيدٌ فَصُبَّتِ التَّلْبِينَةُ عَلَيْهَا، ثُمَّ قَالَتْ: كُلْنَ مِنْهَا، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «التَّلْبِينَةُ مَجَمَّةٌ لِفُؤَادِ الْمَرِيضِ، تَذْهَبُ بِبَعْضِ الْحُزْنِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш