1852-ҳадис

1852.5426. Мужоҳид айтади:

«Абдурраҳмон ибн Абу Лайло Ҳузайфанинг ҳузурида бўлишганини сўзлаб берди: «(Ҳузайфа) сув сўради. Бир мажусий унга сув узатди. Жомни қўлига қўйган эди, уни отиб юборди ва шундай деди: «Мен буни бир неча марталаб қайтарган бўлмаганимда... – гўё у «Бундай қилмаган бўлардим», демоқчи бўлди.* – Лекин мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ипак ҳам, дебож ҳам кийманглар. Тилла ва кумуш идишларда ичманглар, (кумуш) лаганларда ҳам еманглар, чунки улар бу дунёда улар учун, охиратда эса биз учундир», деяётганларини эшитганман».

 

* Ҳузайфа розияллоҳу анҳу «Бу мажусийга «Менга кумуш идиш узатма», деб неча марта айтдим, ҳеч гапимни уқмади. Ноилож, бугун идишини отиб юбордим, шояд энди эси кирса. Агар олдин уни бу ишдан бир неча маротаба қайтарган бўлмаганимда, ҳозир унга бундай қўполлик қилмаган бўлардим», демоқчи. Саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини амалга оширишда ана шундай қатъият билан иш кўрар эдилар.

1852/5426 - عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «لَا تَلْبَسُوا الْحَرِيرَ وَلَا الدِّيبَاجَ، وَلَا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ، وَلَا تَأْكُلُوا فِي صِحَافِهَا، فَإِنَّهَا لَهُمْ فِي الدُّنْيَا وَلَنَا فِي الْآخِرَةِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш