1859-ҳадис

1859.5458. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дастурхонлари олинаётганда «Аллоҳга кўп, пок, муборак, кифояланилмайдиган, ташлаб қўйилмайдиган, беҳожат бўлинмайдиган ҳамд бўлсин. (Эй) Роббимиз!» дер эдилар».


1859а/5459. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом еб бўлсалар, дастурхонларини йиғсалар: «Бизга кифоя бўлган, бизни қондирган Аллоҳга кифояланилмайдиган, ношукрлик қилинмайдиган ҳамд бўлсин!» дер эдилар.

(Ровийлардан бири) бир гал: «Роббимиз Аллоҳга кифояланилмайдиган, ташлаб қўйилмайдиган, беҳожат бўлинмайдиган ҳамд бўлсин. (Эй) Роббимиз!» деб айтган».

1859/5458 - عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا رَفَعَ مَائِدَتَهُ قَالَ: «الْحَمْدُ لِلَّهِ كَثِيرًا طَيِّبًا مُبَارَكًا فِيهِ، غَيْرَ مَكْفِيٍّ وَلَا مُوَدَّعٍ، وَلَا مُسْتَغْنًى عَنْهُ، رَبَّنَا».

1859أ/5459 – وَعَنْهُ أيْضًا فِي رِوَايَة: أنَّ َالنَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا فَرَغَ مِنْ طَعَامِهِ، قَالَ: «الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي كَفَانَا وَأَرْوَانَا، غَيْرَ مَكْفِيٍّ، وَلَا مَكْفُورٍ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш