1862.5469. Ҳишом отасидан ривоят қилади:
«Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳумо Маккада Абдуллоҳ ибн Зубайрга ҳомиладор бўлганини айтиб, шундай деди: «Йўлга чиққанимда ой‑куним етиб қолган эди. Мадинага келиб, Қубога* тушдим ва Қубода туғдим. Сўнгра уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келиб, қучоқларига қўйдим. У зот бир хурмо опкелтириб, уни чайнадилар, кейин оғзига туфлаб қўйдилар. Унинг ичига илк кирган нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тупуклари бўлди. Кейин хурмо билан танглайини кўтардилар. Кейин ҳаққига дуо қилдилар, барака тиладилар. У Исломда туғилган илк чақалоқ бўлди. Бунга роса қувонишди, чунки уларга: «Яҳудийлар сизларни сеҳрлаб қўйган, энди сизлар фарзанд кўрмайсизлар», дейишган эди».
* Қубо – Мадинаи Мунавваранинг ғарбидаги жой номи. Масжиди Набавийдан тахминан 5 км узоқликда жойлашган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилиб келганларида биринчи шу жойга тушганлар ва ўша ерда илк масжидга асос солганлар.
Изоҳ: «Исломда туғилган» деганда Мадина даври назарда тутилган.
1862/5469 – حَدِيثُ أَسْمَاءَ بِنْتِ أَبِي بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهَا وَلَدَتْ عَبْدَ اللهِ بْنِ الزُّبَيْرِ، تَقَدَّمَ فِي حَدِيثِ الـهِجْرَةِ، وَزَادَ هُنَا: فَفَرِحُوا بِهِ فَرَحًا شَدِيدًا، لِأَنَّهُمْ قِيلَ لَهُمْ: إِنَّ الْيَهُودَ قَدْ سَحَرَتْكُمْ فَلَا يُولَدُ لَكُمْ.