1864-ҳадис

1864.5473. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фараъ ҳам йўқ, атира ҳам йўқ», дедилар».*

(Ровийлардан бири айтади:) «Фараъ – илк туғилган. Уни тоғутларига атаб сўйишар эди. Атира эса ражабдагиси».

* Фараъ – туянинг биринчи боласи бўлиб, жоҳилиятда уни олиҳаларга атаб сўйишар эди. Жоҳилият араблари яна ражаб ойининг ўнинчи куни ҳам ибодат маъносида туя сўйишар ва уларини «атира» деб аташарди.

1864/5473 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا فَرَعَ وَلَا عَتِيرَةَ». وَالْفَرَعُ أَوَّلُ النِّتَاجِ، كَانُوا يَذْبَحُونَهُ لِطِوَاغِيتِهِمْ، وَالْعَتِيرَةُ فِي رَجَبٍ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш