1865.5475. Адий ибн Ҳотимдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан миъроз* билан ов қилиш ҳақида сўрадим. У зот: «Тиғи билан тегса, еявер, ёни билан тегса, уриб ўлдирилган бўлади», дедилар. У зотдан ит билан ов қилиш ҳақида сўрадим. У зот шундай дедилар: «Сен учун тутиб келганини еявер, чунки итнинг тутгани сўйишдир. Агар итинг [ёки итларинг] билан бирга улардан бошқа итни кўрсанг, у билан бирга тутган бўлишидан қўрқсанг ва у уни ўлдириб бўлган бўлса, ема. Чунки сен фақат ўз итингга Аллоҳнинг исмини зикр қилгансан, бошқасига зикр қилмагансан».
* Миъроз – кетига пат қадалмаган камон ўқи, учи ўткирланган ёки темир тиғли ёғоч. У ов қуроли ҳисобланган.
1865/5475 - عَنْ عَدِيِّ بْنِ حَاتِمٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَأَلْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم عَنْ صَيْدِ الْمِعْرَاضِ، قَالَ: «مَا أَصَابَ بِحَدِّهِ، فَكُلْهُ، وَمَا أَصَابَ بِعَرْضِهِ فَهْوَ وَقِيذٌ». وَسَأَلْتُهُ عَنْ صَيْدِ الْكَلْبِ، فَقَالَ: «مَا أَمْسَكَ عَلَيْكَ فَكُلْ، فَإِنَّ أَخْذَ الْكَلْبِ ذَكَاةٌ، وَإِنْ وَجَدْتَ مَعَ كَلْبِكَ أَوْ كِلَابِكَ كَلْبًا غَيْرَهُ، فَخَشِيتَ أَنْ يَكُونَ أَخَذَهُ مَعَهُ، وَقَدْ قَتَلَهُ فَلَا تَأْكُلْ، فَإِنَّمَا ذَكَرْتَ اسْمَ اللهِ عَلَى كَلْبِكَ وَلَمْ تَذْكُرْهُ عَلَى غَيْرِهِ».