1867-ҳадис

1867.5479. Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан ривоят қилинади:

«У бир кишининг тош отаётганини кўриб, «Тош отма, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тош отишдан қайтарганлар [ёки тош отишни кариҳ кўрардилар] ва: «У билан ов овланмайди, душманга талафот етмайди, лекин у тишни синдириши, кўзни чиқариши мумкин», деганлар», деди.

Кейин унинг яна тош отаётганини кўриб қолиб, «Сенга «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан у зот тош отишдан қайтарганлар [ёки тош отишни кариҳ кўрганлар]», деб айтиб турибман‑у, сен бўлсанг тош отасан‑а! Сен билан шунча-шунча гаплашмайман», деди».

1867/5479 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مُغَفَّلٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّهُ رَأَى رَجُلًا يَخْذِفُ، فَقَالَ لَهُ: لَا تَخْذِفْ، فَإِنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنِ الْخَذْفِ، أَوْ كَانَ يَكْرَهُ الْخَذْفَ، وَقَالَ: «إِنَّهُ لَا يُصَادُ بِهِ صَيْدٌ وَلَا يُنْكَى بِهِ عَدُوٌّ، وَلَكِنَّهَا قَدْ تَكْسِرُ السِّنَّ، وَتَفْقَأُ الْعَيْنَ». ثُمَّ رَآهُ بَعْدَ ذَلِكَ يَخْذِفُ، فَقَالَ لَهُ: أُحَدِّثُكَ عَنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ نَهَى عَنِ الْخَذْفِ أَوْ كَرِهَ الْخَذْفَ وَأَنْتَ تَخْذِفُ، لَا أُكَلِّمُكَ كَذَا وَكَذَا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш