1868-ҳадис

1868.5480. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким чорва ёки ов ити бўлмаган итни сақласа, амалидан ҳар куни икки қийрот камайиб боради», дедилар».

* Қийрот – миқдор ўлчови. Унинг миқдори турли ўлкаларда турлича бўлган. Масалан, маккаликларда қийрот динорнинг йигирма тўртдан бир улуши ҳисобланса, аксар юртларда йигирмадан бири бўлган. Аммо «қийрот» калимаси кейинчалик бир нарсанинг ниҳоятда кўплигини, чексизлигини ифодалаш учун қўлланадиган бўлиб кетган. Бу ерда ҳам ўша маъно кўзда тутилган.

1868/5480 – عَنْ عَبْدِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنِ اقْتَنَى كَلْبًا، لَيْسَ بِكَلْبِ مَاشِيَةٍ أَوْ ضَارِيَةٍ، نَقَصَ كُلَّ يَوْمٍ مِنْ عَمَلِهِ قِيرَاطَانِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш