1869.5484. Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Агар итингни тасмия айтиб овга қўйсанг ва у тутиб, ўлдирса, еявер. Агар еб қўйган бўлса, сен ема, чунки уни фақат ўзи учун тутган бўлади. Агар у Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган итларга аралашиб кетиб, кейин улар ҳам тутиб, ўлдиришган бўлса, емагин, чунки сен қайси бири ўлдирганини билмайсан. Агар ўлжани отсанг-у, уни бир‑икки кундан кейин топсанг ва унда фақат сенинг ўқингнинг изи бўлса, еявер. Агар сувга тушган бўлса, емагин».
1869/5484 – حَدِيثُ عَدِيِّ بْنِ حاتِمٍ تَقَدَّمَ قَريبًا، وَزَادَ فِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ: « وَإِنْ رَمَيْتَ الصَّيْدَ فَوَجَدْتَهُ بَعْدَ يَوْمٍ أَوْ يَوْمَيْنِ لَيْسَ بِهِ إِلَّا أَثَرُ سَهْمِكَ فَكُلْ، وَإِنْ وَقَعَ فِي الْمَاءِ فَلَا تَأْكُلْ».