1872-ҳадис

1872.5515. Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади:

«Ибн Умарнинг олдида эдим. У бир товуқни (боғлаб) қўйиб, унга (ўқ) отаётган йигитлар[ёки бир неча киши]нинг ёнидан ўтди. Улар Ибн Умарни кўришлари билан уни ташлаб, тарқалиб кетишди. Ибн Умар: «Буни ким қилди? Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилганни лаънатлаганлар!» деди».


1872а/5515 (такрорий). Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонни мусла қилганни лаънатладилар».

1872/5515 – عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا أنَّهُ مَرَّ بِنَفَرٍ نَصَبُوا دَجَاجَةً يَرْمُونَهَا، فَلَمَّا رَأَوُا ابْنَ عُمَرَ تَفَرَّقُوا عَنْهَا، وَقَالَ ابْنُ عُمَرَ: مَنْ فَعَلَ هَذَا؟ إِنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم لَعَنَ مَنْ فَعَلَ هَذَا.

1872أ/5515 م – وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا فِي رِوَايَةٍ انَّهُ قَالَ: لَعَنَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم مَنْ مَثَّلَ بِالْحَيَوَانِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш