1876-ҳадис

1876.5541. Солимдан ривоят қилинади:

«Ибн Умар (ҳайвоннинг) юзига белги қўйишни кариҳ кўрар эди. Ибн Умар яна: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (юзга) уришдан қайтарганлар», деган.

Қутайба бунга шундай мутобаъа* қилган: «Анқазий Ҳанзаладан ривоят қилиб бизга сўзлаб берди ва «Юзга уришдан», деб айтди.

 

Изоҳ: Муаллиф ушбу уч ривоятни келтириш билан шундай демоқчи: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзга уришдан қайтарганларидан хулоса қилиб айтиш мумкинки, юзга турли белги ва нишонларни уриш мутлақо жоиз бўлмайди». Шунингдек, олдинги ривоятда «юз» очиқ айтилмаган бўлса, кейингисида аниқ айтилгани таъкидланмоқда.

1876/5541 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَنْ تُضْرَبَ الصُّورَةُ. تحفة: 6753

Улашиш
|
|
Нусха олиш