1881.5586. Оиша розияллоҳу анҳо айтди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан битъ ҳақида сўрашди. У асалнинг набизидир.* Уни яманликлар ичишар эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир маст қиладиган ичимлик ҳаромдир», дедилар».
* «Набиз» деб хурмо, майиз каби қуруқ меваларни сувга ивитиб, хамрга айланмай туриб истеъмол қилинадиган ивитмага айтилади. Агар унинг вақти ўтиб кетса, хамрга айланиб, маст қилувчи ичимликка айланиб қолади.
1881/5586 – عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنِ الْبِتْعِ، وَهْوَ نَبِيذُ الْعَسَلِ، وَكَانَ أَهْلُ الْيَمَنِ يَشْرَبُونَهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «كُلُّ شَرَابٍ أَسْكَرَ فَهْوَ حَرَامٌ».