1883.5591. Абу Ҳозимдан ривоят қилинади:
«Саҳлнинг шундай деяётганини эшитдим: «Абу Усайд Соъидий келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзининг никоҳ тўйига таклиф қилди. Уларга унинг хотини хизмат қилди. У янги келин эди. «Биласизларми, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нима қуйиб бердим? Тунда у зотга деб бир қанча хурмони таврда ивитиб қўйган эдим», деди».
1883/5591 - عَنْ أَبِي أُسَيْدٍ السَّاعِدِيُّ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ دَعَا رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي عُرْسِهِ، فَكَانَتِ امْرَأَتُهُ خَادِمَهُمْ، وَهْيَ الْعَرُوسُ، قَالَتْ: أَتَدْرُونَ مَا سَقَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم؟ أَنْقَعْتُ لَهُ تَـمَرَاتٍ مِنَ اللَّيْلِ فِي تَوْرٍ.