1892.5627. Икрима деди:
«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бизга сўзлаб берган қисқа нарсаларни сизларга айтиб берайми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мешнинг (ёки сувдоннинг) оғзидан ичишдан ҳамда қўшнининг ҳовлига ёғочни суқишини ман қилишдан қайтардилар».
Изоҳ: Сувдоннинг оғзидан ичишдан қайтаришнинг маъноси шуки, ичига бирор зарарли жонивор кириб қолган бўлиши мумкин. Шунингдек, баъзилар биров ичган идишдан сув ичишни ёқтирмаслиги мумкин. Қолаверса, ичаётганда оғиздан туфук ёхуд нафас қайтиши ҳам мумкин, бу эса макруҳдир.
Қўшнининг уйига томнинг тиргагини қўйиш зарур бўлиб қолса, бунга тўсқинлик қилишдан ҳам қайтарилган, чунки бунда қўшнига машаққат туғдириш бор. Таъкидлаш лозимки, бу ҳукм ўша давр шароитидан келиб чиқиб айтилган. Бу ерда асосий қайтарилган иш қўшнига озор бериш, қулайлик ва енгилликка тўсқинлик қилишдир.
1892/5627 – عَنْ أبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنِ الشُّرْبِ مِنْ فَمِ الْقِرْبَةِ أَوِ السِّقَاءِ، وَأَنْ يَـمْنَعَ جَارَهُ أَنْ يَغْرِزَ خَشَبَهُ فِي دَارِهِ.