1896-ҳадис

1896.5638. Осим ал-Аҳвалдан ривоят қилинади:

«Анас ибн Моликнинг ҳузурида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жомларини кўрдим. Дарз кетган экан, кумуш билан чегалаб қўйибди. У сара ёғочдан ясалган сербар, яхши жом эди. Анас: «Мен ушбу жомда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фалонча‑фалонча мартадан ҳам кўп ичимлик берганман», деди.

Ибн Сирин шундай деди: «Унда (ўша жомда) бир темир ҳалқа бор эди, Анас унинг ўрнига тилла ёки кумуш ҳалқа ўрнатмоқчи бўлди. Шунда Абу Талҳа унга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган нарсани зинҳор ўзгартирма!» деган эди, уни ўз ҳолича қолдирди».

1896/5638 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، أنَّهُ كَانَ عِنْدَهُ قَدَحُ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: لَقَدْ سَقَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي هَذَا الْقَدَحِ أَكْثَرَ مِنْ كَذَا وَكَذَا. قَالَ: وكَانَ فِيهِ حَلْقَةٌ مِنْ حَدِيدٍ، فَأَرَادَ أَنَسٌ أَنْ يَجْعَلَ مَكَانَهَا حَلْقَةً مِنْ ذَهَبٍ أَوْ فِضَّةٍ، فَقَالَ لَهُ أَبُو طَلْحَةَ: لَا تُغَيِّرَنَّ شَيْئًا صَنَعَهُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَتَرَكَهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш