1898-ҳадис

1898.5644. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мўмин худди навниҳол ўсимликка ўхшайди. Шу жиҳатданки, шамол келса, уни қайиради, (шамол тингач) тикланиб қолади, (яъни мўмин) бало-мусибатга қайишади. Фожир эса худди қарағайга ўхшайди. То Аллоҳ уни Ўзи хоҳлаган пайтда синдиргунича бус‑бутун, типпа‑тик тураверади».

Мўмин худди навниҳол ўсимликка ўхшайди. Барги шамол эсган томонга қайрилаверади, (шамол) тинса, тикланиб қолади. Худди шунингдек, мўмин ҳам бало-мусибатга қайишади. Кофир эса худди қарағайга ўхшайди, то Аллоҳ уни Ўзи хоҳлаган пайтда синдиргунича ғўдайиб, типпа‑тик тураверади

1898/5644 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «مَثَلُ الْمُؤْمِنِ كَمَثَلِ الْخَامَةِ مِنَ الزَّرْعِ، مِنْ حَيْثُ أَتَتْهَا الرِّيحُ كَفَأَتْهَا، فَإِذَا اعْتَدَلَتْ تَكَفَّأُ بِالْبَلَاءِ، وَالْفَاجِرُ كَالْأَرْزَةِ، صَمَّاءَ مُعْتَدِلَةً، حَتَّى يَقْصِمَهَا اللهُ إِذَا شَاءَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш