1905-ҳадис

1905.5666. Қосим ибн Муҳаммад айтади:

«Оиша: «Вой бошим!» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар тириклигимда шундай бўлса, сен учун мағфират сўрайман, ҳаққингга дуо қиламан», дедилар. Оиша: «Онам азамни тутсин! Аллоҳга қасамки, менимча, сиз менинг ўлимимни истайсиз. Агар шундай бўлиб қолса, ўша куниёқ завжаларингиздан бири билан бирга бўласиз», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Йўқ, «Вой бошим», (дейдиган) мен. Одамлар гапирмасин ёки орзумандалар орзу қилиб юрмасин деб, Абу Бакр ва унинг ўғлига одам юбориб, (халифаликни уларга) тайинлаб қўяймикан ҳам дедим [ёки ирода қилдим], лекин Аллоҳ (улардан ўзгага) кўнмайди, мўминлар ҳам (бундан бошқа фикрни) даф қилади [ёки Аллоҳ (улардан бошқасини) даф қилади, мўминлар ҳам (бошқасига) кўнмайди], дедим».

Одамлар гапирмасин ёки орзумандалар орзу қилиб юрмасин деб, Абу Бакр ва унинг ўғлига одам юбориб, (халифаликка уни) тайинлаб қўяймикан ҳам дедим [ёки ирода қилдим], лекин Аллоҳ (ундан бошқанинг халифа бўлишига) рози бўлмайди, мўминлар ҳам (бундан бошқани) рад қилади [ёки Аллоҳ (ундан бошқанинг халифа бўлишини) рад қилади, мўминлар ҳам (бошқага) рози бўлишмайди], дедим».

Изоҳ: Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига эътиборли бўлганлари, кўнглига қараганлари намоён бўлган. Оиша розияллоҳу анҳо «Вой бошим!» деган гапни «Ҳозир ўлиб қоламан», деган маънода айтган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳазил қилиб ёки танбеҳ мазмунида «Агар шундай бўлса, яъни ўлиб қолгудек бўлсанг, сен учун мағфират сўрайман, ҳаққингга дуо қиламан. Шундай экан, нега ғам чекасан?» дейдилар, бироқ Оиша розияллоҳу анҳонинг бу гапдан ранжиганини кўриб, унинг кўнглини кўтариш учун эркалаб, «Йўқ, балки мен «Вой бошим», дейман», дейиш билан «Сен учун мен оҳ тортай» ёки «Сен эмас, мен олдин вафот қиламан», деган маънода гапирганлар. Кейинги гапда «Абу Бакрни ўзим халифа этиб тайинлаб қўяй, дедим‑у, барибир Аллоҳ шуни ирода қилишини, мўминлар ҳам шуни танлашини ўйлаб, ишни уларга ҳавола қилиб қолдирдим», демоқчи бўлганлар.

 

Изоҳ: Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам завжаларига эътиборли бўлганлари, уларнинг кўнглига қараганлари кўриниб турибди. Оиша розияллоҳу анҳонинг «Вой бошим!» деган гапига ҳазил ёки танбеҳ маъносида «Агар шундай бўлса, сен учун мағфират сўрайман, ҳаққингга дуо қиламан. Шундай экан, нега ғам чекасан?» дейдилар. Бироқ Оиша розияллоҳу анҳонинг бу гапдан ранжиганини кўриб, эркалаган маънода «Сен учун мен оҳ тортай» ёки «Сен эмас, мен олдин вафот қиламан» деб, унинг кўнглини кўтарганлар. Кейинги гапда «Абу Бакрни ўзим халифа этиб тайинлаб қўяй, дедим‑у, Аллоҳнинг Ўзи ҳам шуни ирода қилишини, мўминлар ҳам уни танлашини ўйлаб, ишни уларга ҳавола қилиб қолдирдим», демоқчи бўлганлар.

1905/5666 – عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: وَارَأْسَاهْ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «ذَاكِ لَوْ كَانَ وَأَنَا حَيٌّ فَأَسْتَغْفِرُ لَكِ وَأَدْعُو لَكِ». فَقَالَتْ عَائِشَةُ: وَاثُكْلِيَاهْ، وَاللهِ إِنِّي لَأَظُنُّكَ تُحِبُّ مَوْتِي، وَلَوْ كَانَ ذَاكَ، لَظَلِلْتَ آخِرَ يَوْمِكَ مُعَرِّسًا بِبَعْضِ أَزْوَاجِكَ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «بَلْ أَنَا وَارَأْسَاهْ، لَقَدْ هَمَمْتُ، أَوْ أَرَدْتُ، أَنْ أُرْسِلَ إِلَى أَبِي بَكْرٍ وَابْنِهِ وَأَعْهَدَ: أَنْ يَقُولَ الْقَائِلُونَ، أَوْ يَتَمَنَّى الْمُتَمَنُّونَ، ثُمَّ قُلْتُ: يَأْبَى اللهُ وَيَدْفَعُ الْمُؤْمِنُونَ، أَوْ يَدْفَعُ اللهُ وَيَأْبَى الْمُؤْمِنُونَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш