1907-ҳадис

1907.5672. Қайс ибн Абу Ҳозимдан ривоят қилинади:

«Хаббобни кўргани кирдик. (Даво учун қорнини) етти марта куйдиртирибди. У шундай деди: «Олдин ўтган шерикларимиз ўтиб кетишди. Мол‑дунё (ажрларини) камайтирмади. Биз эса тупроқ (ости)дан бошқа қўяр жой топа олмайдиган даражадаги нарсаларга эришдик. Биз эса тупроқдан бошқа сарфлайдиган жой топа олмайдиган даражадаги дунёга эришдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўлим тилашдан қайтармаганларида, мен уни албатта тилаган бўлардим».

Кейинроқ, бошқа сафар унинг олдига борсак, у (чорбоғига) девор кўтараётган экан. У: «Мусулмонга мана шу тупроққа ишлатганидан бошқа сарфлаган ҳар бир нарсаси учун ажр берилади», деди». 

1907/5672 - عَنْ خَبَّابٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ اكْتَوَى سَبْعَ كَيَّاتٍ، فَقَالَ: إِنَّ أَصْحَابَنَا الَّذِينَ سَلَفُوا مَضَوْا وَلَمْ تَنْقُصْهُمُ الدُّنْيَا، وَإِنَّا أَصَبْنَا مَا لَا نَجِدُ لَهُ مَوْضِعًا إِلَّا التُّرَابَ، وَلَوْلَا أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم نَهَانَا أَنْ نَدْعُوَ بِالْمَوْتِ لَدَعَوْتُ بِهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш