1909.5675. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморнинг олдига келсалар [ёки у олиб келинса]: «Зиённи кетказ, эй инсонларнинг Робби! Шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифойингдан ўзга шифо йўқ. Ҳеч қандай дардни қолдирмайдиган шифо (бер)!» деб айтар эдилар».
Амр ибн Абу Қайс ва Иброҳим ибн Таҳмон Мансурдан, у Иброҳим ва Абу Зуҳодан: «Бемор олиб келинса», деб ривоят қилган.
Жарир Мансурдан, у Абу Зуҳонинг бир ўзидан ривоят қилиб, «Бирор беморнинг олдига борсалар», деган.
1909/5675 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا أَتَى مَرِيضًا أَوْ أُتِىَ بِهِ إلَيْهِ، قَالَ: «أَذْهِبِ الْبَاسَ رَبَّ النَّاسِ، اشْفِ وَأَنْتَ الشَّافِي، لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ، شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا».