1916.5705. Ҳусойн сўзлаб берди:
«Омир Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳумонинг «Кўз ёки чаён заҳридан бошқага дам солиш йўқ», деганини ривоят қилди. Буни Саъид ибн Жубайрга зикр қилдим. У шундай деди: «Ибн Аббос бизга шундай сўзлаб берган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менга умматлар намойиш қилинди. Бир‑икки набий кичик гуруҳ билан бирга ўтди, бошқа бир набий эса ёлғиз ўзи ўтди. Ниҳоят, менга улкан оломон намоён қилинди. «Бу нима? Бу умматимми?» дедим. «Бу Мусо ва унинг қавми», дейилди. Кейин: «Уфққа қара», дейилди. Қарасам, бир оломон уфқни тўлдириб турибди. Кейин менга: «Осмон уфқларининг у ёғига, бу ёғига қара», дейилди. Қарасам, бир оломон уфқни тўсиб қўйибди. «Мана шу сенинг умматинг. Улардан етмиш мингтаси жаннатга ҳисобсиз киради», дейилди». Сўнгра кириб кетдилар, уларга очиқлаб бермадилар. Одамлар тарқалиб кетишди. Улар: «Биз Аллоҳга иймон келтирган, Унинг Расулига эргашганлармиз. Ўшалар бизмикан ёки Исломда туғилган авлодларимизмикан, чунки биз жоҳилиятда туғилганмиз‑ку», дейишди. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борди. Шунда у зот чиқиб: «Улар дам солдирмайдиган, шумланмайдиган, куйдиртирмайдиган ва Роббларига таваккул қиладиганлардир», дедилар. Уккоша ибн Миҳсан: «Мен ўшаларданманми, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. «Ҳа», дедилар. Шунда бошқаси ҳам туриб: «Мен ҳам уларданманми?» деди. «Уккоша сендан ўзиб кетди», дедилар».
* «Кўз ёки чаён заҳридан» – яъни кўз тегиши ёки чаён чақишидан.
1916/5705 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «عُرِضَتْ عَلَيَّ الْأُمَمُ، فَجَعَلَ النَّبِيُّ وَالنَّبِيَّانِ يَمُرُّونَ مَعَهُمُ الرَّهْطُ، وَالنَّبِيُّ لَيْسَ مَعَهُ أَحَدٌ، حَتَّى رُفِعَ لِي سَوَادٌ عَظِيمٌ، قُلْتُ: مَا هَذَا؟ أُمَّتِي هَذِهِ؟ قِيلَ: هَذَا مُوسَى وَقَوْمُهُ، قِيلَ: انْظُرْ إِلَى الْأُفُقِ، فَإِذَا سَوَادٌ يَمْلَأُ الْأُفُقَ، ثُمَّ قِيلَ لِي: انْظُرْ هَا هُنَا وَهَا هُنَا فِي آفَاقِ السَّمَاءِ، فَإِذَا سَوَادٌ قَدْ مَلَأَ الْأُفُقَ، قِيلَ: هَذِهِ أُمَّتُكَ، وَيَدْخُلُ الْجَنَّةَ مِنْ هَؤُلَاءِ سَبْعُونَ أَلْفًا بِغَيْرِ حِسَابٍ. ثُمَّ دَخَلَ وَلَمْ يُبَيِّنْ لَهُمْ، فَأَفَاضَ الْقَوْمُ، وَقَالُوا: نَحْنُ الَّذِينَ آمَنَّا بِاللهِ وَاتَّبَعْنَا رَسُولَهُ، فَنَحْنُ هُمْ، أَوْ أَوْلَادُنَا الَّذِينَ وُلِدُوا فِي الْإِسْلَامِ، فَإِنَّا وُلِدْنَا فِي الْجَاهِلِيَّةِ، فَبَلَغَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، فَخَرَجَ، فَقَالَ: هُمُ الَّذِينَ لَا يَسْتَرْقُونَ، وَلَا يَتَطَيَّرُونَ، وَلَا يَكْتَوُونَ، وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ». فَقَالَ عُكَّاشَةُ بْنُ مِحْصَنٍ: أَمِنْهُمْ أَنَا يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «نَعَمْ». فَقَامَ آخَرُ فَقَالَ: أَمِنْهُمْ أَنَا؟ قَالَ: «سَبَقَكَ عُكَّاشَةُ».