1926-ҳадис

1926.5758. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уришиб қолган ҳузайллик икки аёл тўғрисида ҳукм чиқардилар. Улардан бири иккинчисига тош отган, тош унинг қорнига теккан эди. У эса ҳомиладор эди. Шундай қилиб, у бунинг қорнидаги боласини ўлдириб қўйди. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига хусуматлашиб келишди. У зот унинг қорнидагининг хуни бир яхши қул ёки чўри, деб ҳукм чиқардилар. Жаримага тушган аёлнинг валийси: «Эй Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб ичмаган, емаган, гапирмаган, овози чиқмаган одам учун жарима тўлайман? Бунга ўхшаганнинг қони бекор кетаверади‑да», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу айни коҳинларнинг биродарларидан экан-ку», дедилар».

1926/5758 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَضَى فِي امْرَأَتَيْنِ مِنْ هُذَيْلٍ اقْتَتَلَتَا، فَرَمَتْ إِحْدَاهُمَا الْأُخْرَى بِحَجَرٍ، فَأَصَابَ بَطْنَهَا وَهْيَ حَامِلٌ، فَقَتَلَتْ وَلَدَهَا الَّذِي فِي بَطْنِهَا، فَاخْتَصَمُوا إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَقَضَى أَنَّ دِيَةَ مَا فِي بَطْنِهَا غُرَّةٌ، عَبْدٌ أَوْ أَمَةٌ، فَقَالَ وَلِيُّ الْمَرْأَةِ الَّتِي غَرِمَتْ: كَيْفَ أَغْرَمُ يَا رَسُولَ اللهِ، مَنْ لَا شَرِبَ وَلَا أَكَلَ، وَلَا نَطَقَ وَلَا اسْتَهَلَّ. فَمِثْلُ ذَلِكَ يُطَلُّ. فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّـمَا هَذَا مِنْ إِخْوَانِ الْكُهَّانِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш