1931-ҳадис

1931.5787. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Изорнинг икки тўпиқдан пастга тушгани дўзахдадир», дедилар».

 

Изоҳ: Уламолар бу ва шу каби бошқа ҳадисларни ўрганиб, хулоса қилиб айтишганки, агар кийимни тўпиқдан пастгача тушириб кийишда кишида кибр ва кеккайиш бўлса, у мазкур ваъидга дучор бўлади. Аммо қалбида бундай хаёл бўлмаса, у бундан мустасно. Бу маънони юқорида ўтган ҳадис ҳам қувватлайди.

1931/5787 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَا أَسْفَلَ مِنَ الْكَعْبَيْنِ مِنَ الْإِزَارِ فَفِي النَّارِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш