1934-ҳадис

1934.5827. Абу Зарр розияллоҳу анҳу шундай сўзлаб берди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим. Эгниларида оқ кийим бор эди. У зот ухлаб ётар эдилар. Кейин келсам, уйғонган эканлар. Шунда у зот: «Қайси бир банда «Лаа илааҳа иллаллооҳ», деса, сўнг ўшанга биноан ўлса, албатта жаннатга киради», дедилар. «Зино қилса ҳамми? Ўғрилик қилса ҳамми?» дедим. «Зино қилса ҳам, ўғрилик қилса ҳам», дедилар. «Зино қилса ҳамми? Ўғрилик қилса ҳамми?» дедим. «Зино қилса ҳам, ўғрилик қилса ҳам», дедилар. «Зино қилса ҳамми? Ўғрилик қилса ҳамми?» дедим. «Зино қилса ҳам, ўғрилик қилса ҳам. Абу Заррнинг хоҳишига қарши», дедилар».

Абу Зарр қачон буни сўзлаб берса, «Абу Заррнинг хоҳишига қарши», деб қўяр эди.

Абу Абдуллоҳ айтади: «Бу иш ўлим маҳали ёки ундан олдиндир. Тавба қилса, надомат қилса ва «Лаа илааҳа иллаллооҳ», деса, мағфират қилинади».

1934/5827 - عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَعَلَيْهِ ثَوْبٌ أَبْيَضُ، وَهْوَ نَائِمٌ، ثُمَّ أَتَيْتُهُ وَقَدِ اسْتَيْقَظَ، فَقَالَ: «مَا مِنْ عَبْدٍ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، ثُمَّ مَاتَ عَلَى ذَلِكَ إِلَّا دَخَلَ الْجَنَّةَ». قُلْتُ: وَإِنْ زَنَى وَإِنْ سَرَقَ؟ قَالَ: «وَإِنْ زَنَى وَإِنْ سَرَقَ». قُلْتُ: وَإِنْ زَنَى وَإِنْ سَرَقَ؟ قَالَ: «وَإِنْ زَنَى وَإِنْ سَرَقَ». قُلْتُ: وَإِنْ زَنَى وَإِنْ سَرَقَ؟ قَالَ: «وَإِنْ زَنَى وَإِنْ سَرَقَ عَلَى رَغْمِ أَنْفِ أَبِي ذَرٍّ». وَكَانَ أَبُو ذَرٍّ إِذَا حَدَّثَ بِهَذَا قَالَ: وَإِنْ رَغِمَ أَنْفُ أَبِي ذَرٍّ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш