234-ҳадис

234.363 Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир сафарда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. У зот: «Эй Муғийра, идовани ол», дедилар. Мен уни олдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юриб бориб, кўринмай кетдилар. Кейин қазои ҳожат қилдилар. У зотнинг эгниларида шомий чакмон бор эди. Унинг енгидан қўлларини чиқаришга уриндилар-у, торлик қилди. Кейин қўлларини унинг тагидан чиқардилар. Мен у зотга сув қуйиб бериб турдим, намозга қиладиган таҳоратларидек таҳорат қилдилар ва икки маҳсиларига масҳ тортдилар. Сўнгра намоз ўқидилар».

234/363 - عَنِ الـمُغِيرَةَ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي سَفَرٍ، فَقَالَ: «يَا مُغِيرَةُ، خُذِ الْإِدَاوَةَ». فَأَخَذْتُهَا، فَانْطَلَقَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم حَتَّى تَوَارَى عَنِّي، فَقَضَى حَاجَتَهُ، وَعَلَيْهِ جُبَّةٌ شَأْمِيَّةٌ، فَذَهَبَ لِيُخْرِجَ يَدَهُ مِنْ كُمِّهَا فَضَاقَتْ، فَأَخْرَجَ يَدَهُ مِنْ أَسْفَلِهَا، فَصَبَبْتُ عَلَيْهِ، فَتَوَضَّأَ وُضُوءَهُ لِلصَّلَاةِ، وَمَسَحَ عَلَى خُفَّيْهِ، ثُمَّ صَلَّى.

Улашиш
|
|
Нусха олиш