235-ҳадис

235.364 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо шундай сўзлаб берди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар (қурайшликлар) билан бирга Каъбага тош ташир эдилар. Устиларида изорлари бор эди. Амакилари Аббос у зотга: «Эй жияним, изорингни ечиб, тошнинг остидан елкангга ташлаб олсанг бўлар эди», деди. Шунда у зот уни ечиб, икки елкаларига ташладилар-у, ҳушларидан кетиб, йиқилдилар. Ўшандан кейин у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни кийимсиз ҳолда кўришмади».

Изоҳ: Бу ҳодиса содир бўлган пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йигирма беш ёшда бўлиб, ҳали пайғамбарлик келмаган эди. Шундай бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у кишининг авратларини очиб юришларига изн бермади ва беҳуш қилиб қўйди. Кейин ўзларига келиб, изорларини қайта кийиб олдилар. Ўша воқеадан кейин у зотнинг авратларига номаҳрам кўз тушмади.

235/364 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُمَا يُحَدِّثُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَنْقُلُ مَعَهُمُ الْحِجَارَةَ لِلْكَعْبَةِ، وَعَلَيْهِ إِزَارُهُ، فَقَالَ لَهُ الْعَبَّاسُ عَمُّهُ: يَا ابْنَ أَخِي، لَوْ حَلَلْتَ إِزَارَكَ فَجَعَلْتَ عَلَى مَنْكِبَيْكَ دُونَ الْحِجَارَةِ، قَالَ: فَحَلَّهُ فَجَعَلَهُ عَلَى مَنْكِبَيْهِ، فَسَقَطَ مَغْشِيًّا عَلَيْهِ، فَمَا رُئِيَ بَعْدَ ذَلِكَ عُرْيَانًا صلى الله عليه وسلم.

Улашиш
|
|
Нусха олиш