237.368 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки хил савдодан – лимос* ва нибоздан,* саммоча ўранишдан ва кишининг бир эн кийимда эҳтибо қилиб ўтиришидан қайтардилар».
* Лимос – савдо молини кўрмасдан, ушлаб кўриш орқали савдо қилиб олиш. У «муломаса» ҳам дейилади;
* Нибоз – савдо молининг устига бирор нарсани ташлаш орқали сотиб олганини билдириш. У «мунобаза» ҳам дейилади.
237/368 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عَنْ بَيْعَتَيْنِ: عَنِ اللِّمَاسِ وَالنِّبَاذِ، وَأَنْ يَشْتَمِلَ الصَّمَّاءَ، وَأَنْ يَحْتَبِيَ الرَّجُلُ فِي ثَوْبٍ وَاحِدٍ.