243-ҳадис

243.375 Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ипак фарруж* ҳадя қилинди. Уни кийиб, намоз ўқидилар. Сўнг бурилиб, худди уни ёқтирмагандек, шартта ечиб ташладилар ва «Бу тақводорларга муносиб эмас», дедилар».

* Фарруж – орқа этаги кесмали, тор устки кийим, орқаси кесилган қабо (365-ҳадиснинг изоҳига қаранг).

243/375 - عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أُهْدِيَ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَرُّوجُ حَرِيرٍ، فَلَبِسَهُ فَصَلَّى فِيهِ، ثُمَّ انْصَرَفَ فَنَزَعَهُ نَزْعًا شَدِيدًا، كَالْكَارِهِ لَهُ، وَقَالَ: «لَا يَنْبَغِي هَذَا لِلْمُتَّقِينَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш