244.376 Авн ибн Абу Жуҳайфа отасидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни теридан қилинган бир қизил чодир ичида кўрдим. Билолнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат суви ол(иб, қуйиб тур)ганини ҳамда кишиларнинг ўша таҳорат сувини талашаётганини ҳам кўрдим. Ундан ким озгина қўлга киритса, ўзига суртар, ким етиша олмаса, шеригининг қўлидаги намликдан олар эди. Кейин Билолнинг аназани* олиб, (ерга) суқиб қўйганини кўрдим.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қизил ҳуллада*, уни шимарган ҳолда чиқиб келдилар. Аназага қараб, одамларга икки ракат намоз ўқиб бердилар. Аназанинг олдидан одамлар ва ҳайвонлар ўтаётганини кўрдим».
* Ҳулла – бошқа халқларда пиджак ва шимдан иборат кийимлар тўпламини «костюм» дейилгани каби, арабларда ридо ва изордан иборат кийим «ҳулла» дейилади.
244/376 - عَنْ أَبِي جُحَيْفَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي قُبَّةٍ حَمْرَاءَ مِنْ أَدَمٍ، وَرَأَيْتُ بِلَالًا أَخَذَ وَضُوءَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَرَأَيْتُ النَّاسَ يَبْتَدِرُونَ ذَاكَ الْوَضُوءَ، فَمَنْ أَصَابَ مِنْهُ شَيْئًا تَـمَسَّحَ مِنْهُ، وَمَنْ لَمْ يُصِبْ مِنْهُ شَيْئًا أَخَذَ مِنْ بَلَلِ يَدِ صَاحِبِهِ، ثُمَّ رَأَيْتُ بِلَالًا أَخَذَ عَنَزَةً فَرَكَزَهَا، وَخَرَجَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فِي حُلَّةٍ حَمْرَاءَ مُشَمِّرًا، صَلَّى إِلَى الْعَنَزَةِ بِالنَّاسِ رَكْعَتَيْنِ، وَرَأَيْتُ النَّاسَ وَالدَّوَابَّ يَـمُرُّونَ مِنْ بَيْنِ يَدَيِ الْعَنَزَةِ.