245.377 Абу Ҳозим шундай сўзлаб берди:
«Саҳл ибн Саъддан: «Минбар нимадан эди?» деб сўрашди. Шунда у айтди: «Одамлар орасида уни мендан кўра биладиганроғи қолмади. У ғобадаги* юлғун дарахтидан эди. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фалонанинг мавлоси фалончи ясаб берганди. У ясалиб, ўрнатилганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг устига чиқиб турдилар ва қиблага юзланиб такбир айтдилар. Одамлар у зотнинг орқаларида туришди. Кейин у зот қироат ва рукуъ қилдилар, одамлар ҳам ортларида туриб рукуъ қилишди. Сўнг у зот бошларини кўтардилар. Кейин орқаларига тисарилиб, ерга сажда қилдилар. Кейин минбарга қайтдилар. Кейин рукуъ қилдилар, сўнг бошларини кўтардилар. Кейин орқаларига тисарилиб туриб, ерга сажда қилдилар. Таомили шундай эди».
* Ғоба – луғатда асли дарахтзор, ўрмон деган маънони билдириб, бу ерда Мадинадан тўққиз мил узоқликда, Шом йўлида жойлашган ўрмон кўзда тутилган.
245/377 - عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ الله عَنْهُ وَقَدْ سُئِلَ مِنْ أَيِّ شَيْءٍ الْمِنْبَرُ؟ فَقَالَ: مَا بَقِيَ بِالنَّاسِ أَعْلَمُ مِنِّي، هُوَ مِنْ أَثْلِ الْغَابَةِ، عَمِلَهُ فُلَانٌ مَوْلَى فُلَانَةَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَقَامَ عَلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم حِينَ عُمِلَ وَوُضِعَ، فَاسْتَقْبَلَ الْقِبْلَةَ، كَبَّرَ وَقَامَ النَّاسُ خَلْفَهُ، فَقَرَأَ وَرَكَعَ، وَرَكَعَ النَّاسُ خَلْفَهُ، ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ ثُمَّ رَجَعَ الْقَهْقَرَى، فَسَجَدَ عَلَى الْأَرْضِ، ثُمَّ عَادَ إِلَى الْمِنْبَرِ، ثُمَّ رَكَعَ، ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ، ثُمَّ رَجَعَ الْقَهْقَرَى حَتَّى سَجَدَ بِالْأَرْضِ، فَهَذَا شَأْنُهُ.