246-ҳадис

246.380 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Унинг бувиси Мулайка Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни у зот учун пиширган бир таомига чорлади. Шунда у зот ундан едилар. Кейин: «Туринглар, сизларга намоз ўқиб берайин», дедилар.

Анас айтади: «Мен туриб бориб, кўп ишлатилганидан қорайиб кетган бўйрамизга сув сепдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турдилар, мен ва бир етим бола у зотнинг орқаларида, кампир эса бизнинг орқамизда саф тортдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга икки ракат намоз ўқиб бериб, сўнгра кетдилар».

246/380 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ جَدَّتَهُ مُلَيْكَةَ دَعَتْ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم لِطَعَامٍ صَنَعَتْهُ لَهُ، فَأَكَلَ مِنْهُ، ثُمَّ قَالَ: «قُومُوا فَلَأُصَلِّ لَكُمْ». قَالَ أَنَسٌ: فَقُمْتُ إِلَى حَصِيرٍ لَنَا قَدِ اسْوَدَّ مِنْ طُولِ مَا لُبِسَ، فَنَضَحْتُهُ بِـمَاءٍ، فَقَامَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَصَفَفْتُ وَالْيَتِيمَ وَرَاءَهُ، وَالْعَجُوزُ مِنْ وَرَائِنَا، فَصَلَّى لَنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم رَكْعَتَيْنِ، ثُمَّ انْصَرَفَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш