255.398 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтга кирганларида, унинг ҳамма тарафида дуо қилдилар. Ундан чиққунларича намоз ўқимадилар. Чиққанларидан кейин Каъбанинг рўпарасида икки ракат намоз ўқидилар ва: «Мана шу қибладир», дедилар».
255/398 - عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: لَمَّا دَخَلَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم الْبَيْتَ، دَعَا فِي نَوَاحِيهِ كُلِّهَا، وَلَمْ يُصَلِّ حَتَّى خَرَجَ مِنْهُ، فَلَمَّا خَرَجَ رَكَعَ رَكْعَتَيْنِ فِي قُبُلِ الْكَعْبَةِ، وَقَالَ: «هَذِهِ الْقِبْلَةُ».