263.418 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қибламни мана бу ерда деб ўйлайсизларми? Аллоҳга қасамки, менга хушуъингиз* ҳам, рукуъингиз ҳам махфий қолмайди. Албатта, мен сизларни ортимдан ҳам кўриб тураман», дедилар».
* Хушуъ – намозни сокинлик, синиқлик билан, фикрни бир жойга жамлаган ҳолда эътибор билан ўқиш. Намознинг хушуъси дейилганда уни сергаклик билан, Аллоҳдан қўрқувни тўла ҳис қилган, бутун вужуди билан намозга берилган ҳолда ўқиш тушунилади.
263/418 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «هَلْ تَرَوْنَ قِبْلَتِي هَا هُنَا؟ فَوَاللهِ مَا يَخْفَى عَلَيَّ خُشُوعُكُمْ وَلَا رُكُوعُكُمْ، إِنِّي لَأَرَاكُمْ مِنْ وَرَاءِ ظَهْرِي».