273-ҳадис

273.439. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Араб қабилаларидан бирида қора танли бир чўри бор эди, уни озод қилишди. Лекин у ўша қавм билан қолди. У бундай деди: «Уларнинг бир қизи бўлиб, унинг жавоҳир қадалган қизил чарм белбоғи бор эди. Уни ечиб ёки тушириб қўйди. Бирдан бир калхат учиб ўтиб қолди ва ётган (белбоғни) гўшт деб ўйлаб олиб қочди. Уни қидириб топа олмай, мендан гумон қилишди».

(Оиша) айтади: «Уни тинтий бошлашди, ҳатто олдини ҳам текширишди».

(Чўри бундай дейди:) «Аллоҳга қасамки, улар билан турганимда, бирдан бир калхат учиб келиб, белбоғни ташлаб кетди. У уларнинг олдига тушди. Мен уларга: «Мана ўша сизлар гумонсираб, менга туҳмат қилган нарсангиз. Ҳолбуки, бунга алоқам йўқ эди. Мана ўша нарса», дедим».

Чўри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, мусулмон бўлди. Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Масжидда унинг чодири ёки пастак уйчаси бор эди. Ҳузуримга келиб, суҳбатлашиб турар эди. Ҳар гал олдимда ўтирганида шундай дер эди:

«Белбоғ воқеаси куни Роббимизнинг ажойиботларидан,

У Зот мени қутқарди куфр оламидан».

Мен унга: «Сенга нима бўлганки, қачон мен билан ўтирсанг, доим шунақа дейсан?» деган эдим, у шу воқеани айтиб берди».

273/439 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَ: أَنَّ وَلِيدَةً كَانَتْ سَوْدَاءَ لِحَيٍّ مِنَ الْعَرَبِ، فَأَعْتَقُوهَا فَكَانَتْ مَعَهُمْ، قَالَتْ: فَخَرَجَتْ صَبِيَّةٌ لَهُمْ عَلَيْهَا وِشَاحٌ أَحْمَرُ مِنْ سُيُورٍ، قَالَتْ: فَوَضَعَتْهُ، أَوْ وَقَعَ مِنْهَا، فَمَرَّتْ بِهِ حُدَيَّاةٌ وَهْوَ مُلْقًى، فَحَسِبَتْهُ لَحْمًا فَخَطَفَتْهُ، قَالَتْ: فَالْتَمَسُوهُ فَلَمْ يَجِدُوهُ، قَالَتْ: فَاتَّهَمُونِي بِهِ، قَالَتْ: فَطَفِقُوا يُفَتِّشُونَ، حَتَّى فَتَّشُوا قُبُلَهَا، قَالَتْ: وَاللهِ إِنِّي لَقَائِمَةٌ مَعَهُمْ، إِذْ مَرَّتِ الْحُدَيَّاةُ فَأَلْقَتْهُ، قَالَتْ: فَوَقَعَ بَيْنَهُمْ، قَالَتْ: فَقُلْتُ: هَذَا الَّذِي اتَّهَمْتُمُونِي بِهِ، زَعَمْتُمْ وَأَنَا مِنْهُ بَرِيئَةٌ، وَهُوَ ذَا هُوَ، قَالَتْ: فَجَاءَتْ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَأَسْلَمَتْ، قَالَتْ عَائِشَةُ: فَكَانَ لَهَا خِبَاءٌ فِي الْمَسْجِدِ أَوْ حِفْشٌ، قَالَتْ: فَكَانَتْ تَأْتِينِي فَتَحَدَّثُ عِنْدِي، قَالَتْ: فَلَا تَجْلِسُ عِنْدِي مَجْلِسًا إِلَّا قَالَتْ:

وَيَوْمَ الْوِشَاحِ مِنْ أَعَاجِيبِ رَبِّنَا       أَلَا إِنَّهُ مِنْ بَلْدَةِ الْكُفْرِ أَنْجَانِي

قَالَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ الله عَنْهَا: فَقُلْتُ لَهَا: مَا شَأْنُكِ، لَا تَقْعُدِينَ مَعِي مَقْعَدًا إِلَّا قُلْتِ هَذَا؟ قَالَتْ: فَحَدَّثَتْنِي بِـهَذَا الْحَدِيثِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш