276-ҳадис

276.446 Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу хабар қилади:

«Масжид Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида хом ғиштдан қурилган, шифти хурмо шохларидан, устунлари эса хурмо ёғочидан эди. Абу Бакр унга бирор қўшимча киритмади. Умар унга қўшимча қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги бино хом ғишт ва хурмо шохларидан қурилганича қолса-да, устунларини ёғочдан қайта қилди. Сўнг Усмон уни ўзгартириб, кўп қўшимчалар қўшди. Деворларини нақшинкор тошлар ва ганч билан безади. Устунларини нақшинкор тошлардан қилиб, томини сож* ёғочи билан ёпди».

* Сож – тахтанинг сифатли ва қимматбаҳо тури, у Ҳиндистондан келтирилган.

276/446 – عَنْ عَبْدِ الله بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: أَنَّ الْمَسْجِدَ كَانَ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم مَبْنِيًّا بِاللَّبِنِ، وَسَقْفُهُ الْجَرِيدُ، وَعُمُدُهُ خَشَبُ النَّخْلِ، فَلَمْ يَزِدْ فِيهِ أَبُو بَكْرٍ شَيْئًا، وَزَادَ فِيهِ عُمَرُ، وَبَنَاهُ عَلَى بُنْيَانِهِ فِي عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم بِاللَّبِنِ وَالْجَرِيدِ، وَأَعَادَ عُمُدَهُ خَشَبًا، ثُمَّ غَيَّرَهُ عُثْمَانُ، فَزَادَ فِيهِ زِيَادَةً كَثِيرَةً، وَبَنَى جِدَارَهُ بِالْحِجَارَةِ الْمَنْقُوشَةِ وَالْقَصَّةِ، وَجَعَلَ عُمُدَهُ مِنْ حِجَارَةٍ مَنْقُوشَةٍ، وَسَقَفَهُ بِالسَّاجِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш