277-ҳадис

277.447 Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

У киши ҳадис айтиб ниҳоят, сўз масжид қурилишига келганда бундай деди: «Биз ғиштни биттадан кўтарардик, Аммор эса иккита-иккитадан кўтарар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буни кўриб, унинг чангини қоқдилар ва: «Амморнинг шўри қурисин, уни боғий* тўда ўлдиради. У уларни жаннатга чақирса, улар уни дўзахга чақиришади», дедилар. Аммор: «Фитналардан Аллоҳдан паноҳ сўрайман», деди».

* Боғий – луғатда «тажовузкор», истилоҳда «одил имомга итоатсизлик қилиб, Ислом давлатига қурол кўтариб қарши чиққан шахс».

277/447 – عَنْ أبِي سَعِيدٍ الـخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ: كَانَ يُحَدِّثُ يَوْمًا حَتَّى أَتَى ذِكْرُ بِنَاءِ الْمَسْجِدِ، فَقَالَ: كُنَّا نَحْمِلُ لَبِنَةً لَبِنَةً، وَعَمَّارٌ لَبِنَتَيْنِ لَبِنَتَيْنِ، فَرَآهُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم، فَيَنْفُضُ التُّرَابَ عَنْهُ، وَيَقُولُ: «وَيْحَ عَمَّارٍ، تَقْتُلُهُ الْفِئَةُ الْبَاغِيَةُ، يَدْعُوهُمْ إِلَى الْجَنَّةِ، وَيَدْعُونَهُ إِلَى النَّارِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш