283.457 Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У масжидда Ибн Абу Ҳадраддан қарзини тўлашини талаб қилди. Кейин икковининг овози кўтарилиб кетиб, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни уйларида туриб эшитдилар. Шунда у зот ҳужраларининг дарпардасини (икки томонга) очиб, уларнинг олдига чиқдилар-да: «Эй Каъб!» деб чақирдилар. «Лаббай, эй Аллоҳнинг Расули», деди. У зот: «Қарзингдан бунчасини кеч», деб, ярмига ишора қилдилар. «Бўлди, кечдим, эй Аллоҳнинг Расули», деди. У зот (Ибн Абу Ҳадрадга қараб:) «Тур, уни (қолганини) тўла», дедилар».
283/457 – عَنْ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّهُ تَقَاضَى ابْنَ أَبِي حَدْرَدٍ دَيْنًا كَانَ لَهُ عَلَيْهِ فِي الْمَسْجِدِ، فَارْتَفَعَتْ أَصْوَاتُهُمَا حَتَّى سَـمِعَهَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَهْوَ فِي بَيْتِهِ، فَخَرَجَ إِلَيْهِمَا، حَتَّى كَشَفَ سِجْفَ حُجْرَتِهِ، فَنَادَى: «يَا كَعْبُ». قَالَ: لَبَّيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «ضَعْ مِنْ دَيْنِكَ هَذَا» وَأَوْمَأَ إِلَيْهِ: أَيِ الشَّطْرَ، قَالَ: لَقَدْ فَعَلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «قُمْ فَاقْضِهِ».