284-ҳадис

284.458 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қора танли бир эркак [ёки қора танли бир аёл] масжидни супуриб юрар эди. У вафот этди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни сўраб қолган эдилар: «У вафот этган», дейишди. У зот: «Буни менга билдирмабсизлар-да, унинг қабрини кўрсатинглар», дедилар. Кейин у зот қабрига келиб, унга жаноза намози ўқидилар».

284/458 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا أَسْوَدَ، أَوِ امْرَأَةً سَوْدَاءَ، كَانَ يَقُمُّ الْمَسْجِدَ، فَمَاتَ، فَسَأَلَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عَنْهُ، فَقَالُوا: مَاتَ، قَالَ: «أَفَلَا كُنْتُمْ آذَنْتُمُونِي بِهِ؟ دُلُّونِي عَلَى قَبْرِهِ»، أَوْ قَالَ: قَبْرِهَا. فَأَتَى قَبْرَهُ فَصَلَّى عَلَيْهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш