287-ҳадис

287.463 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Хандақ куни Саъд жон томиридан жароҳатланди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни яқинроқдан зиёрат қилиб туришлари учун масжидга бир чодир ўрнаттирдилар. Ваҳоланки, масжидда Бану Ғифорга тегишли бошқа бир чодир ҳам бор эди. Уларни (саҳобаларни) ўзлари томон оқиб чиқаётган қонгина хавотирга солди. Шунда улар: «Эй чодирдагилар, сизлардан биз тарафга оқиб келаётган нарса нима?» дейишди. Қарашса, Саъднинг жароҳатидан қон оқаётган экан. У ўша туфайли вафот этди».

287/463 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: أُصِيبَ سَعْدٌ يَوْمَ الْخَنْدَقِ فِي الْأَكْحَلِ، فَضَرَبَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم خَيْمَةً فِي الْمَسْجِدِ لِيَعُودَهُ مِنْ قَرِيبٍ، فَلَمْ يَرُعْهُمْ، وَفِي الْمَسْجِدِ خَيْمَةٌ مِنْ بَنِي غِفَارٍ، إِلَّا الدَّمُ يَسِيلُ إِلَيْهِمْ، فَقَالُوا: يَا أَهْلَ الْخَيْمَةِ، مَا هَذَا الَّذِي يَأْتِينَا مِنْ قِبَلِكُمْ؟ فَإِذَا سَعْدٌ يَغْذُو جُرْحُهُ دَمًا، فَمَاتَ فِيهَا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш