288-ҳадис

288.464 Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Мен касал бўлиб қолдим», деб шикоят қилдим. У зот: «Улов миниб, одамларнинг ортидан тавоф қилавер», дедилар. Мен тавоф қилдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтнинг ёнида «Ват-тур ва китабим мастур»ни* қироат қилиб намоз ўқиётган эдилар».

288/464 - عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: شَكَوْتُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنِّي أَشْتَكِي، قَالَ: «طُوفِي مِنْ وَرَاءِ النَّاسِ وَأَنْتِ رَاكِبَةٌ». فَطُفْتُ، وَرَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّي إِلَى جَنْبِ الْبَيْتِ، يَقْرَأُ بِـ (الطُّورِ وَكِتَابٍ مَسْطُورٍ).

Улашиш
|
|
Нусха олиш