291.467 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан олдинги бетобликларида бошларини бир парча мато билан боғлаган ҳолда чиқдилар. Минбарга ўтириб, Аллоҳга ҳамду сано айтдилар. Сўнг: «Ҳақиқатда, одамларнинг бирортаси моли-жонини менга нисор қилишда Абу Бакр ибн Абу Қуҳофадан кўра фидокорроқ эмас. Агар одамлардан халил тутганимда, албатта, Абу Бакрни халил тутган бўлар эдим. Лекин Ислом дўстлиги афзалдир. Бу масжиддаги Абу Бакрнинг дарчасидан бошқа барча дарчаларни мендан тўсиб ташланглар», дедилар».
291/467 - عَنِ عَبْدِ الله بْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: خَرَجَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي مَرَضِهِ الَّذِي مَاتَ فِيهِ عَاصِبُ رَأْسَهُ بِخِرْقَةٍ، فَقَعَدَ عَلَى الْمِنْبَرِ، فَحَمِدَ اللهَ وَأَثْنَى عَلَيْهِ، ثُمَّ قَالَ: «إِنَّهُ لَيْسَ مِنَ النَّاسِ أَحَدٌ أَمَنَّ عَلَيَّ فِي نَفْسِهِ وَمَالِهِ مِنْ أَبِي بَكْرِ بْنِ أَبِي قُحَافَةَ، وَلَوْ كُنْتُ مُتَّخِذًا مِنَ النَّاسِ خَلِيلًا لَاتَّخَذْتُ أَبَا بَكْرٍ خَلِيلًا، وَلَكِنْ خُلَّةُ الْإِسْلَامِ أَفْضَلُ، سُدُّوا عَنِّي كُلَّ خَوْخَةٍ فِي هَذَا الْمَسْجِدِ، غَيْرَ خَوْخَةِ أَبِي بَكْرٍ.