293-ҳадис

293.472 Нофеъдан ривоят қилинади:

«Ибн Умар розияллоҳу анҳумо бундай деган: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан минбардаликларида «Тунги намоз ҳақида нима дейсиз?» деб сўради. У зот: «Икки ракат-икки ракатдан (ўқилади). Тонг отиб қолишидан қўрққанида битта (ракат) ўқийди, бу унинг ўқиган намозларини тоқ қилади (яъни витр ўрнига ўтади)», дедилар».

Ибн Умар: «Охирги намозингизни тоқ қилинглар, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шунга буюрганлар», дер эди».

293/472 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَأَلَ رَجُلٌ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَهْوَ عَلَى الْمِنْبَرِ: مَا تَرَى فِي صَلَاةِ اللَّيْلِ؟ قَالَ: «مَثْنَى مَثْنَى، فَإِذَا خَشِيَ الصُّبْحَ صَلَّى وَاحِدَةً، فَأَوْتَرَتْ لَهُ مَا صَلَّى»؛ وَإِنَّهُ كَانَ يَقُولُ: اجْعَلُوا آخِرَ صَلَاتِكُمْ وِتْرًا، فَإِنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَمَرَ بِهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш